Тиббиёт авиацияси: педиатрия пациентини транспортировка қилиш

Медицинская авиация: транспортировка пациента педиатрии

Педиатрия пациентини транспортировка қилиш шифокорлар кузатувидаги тез ёрдамни кўзда тутади. Бундай хизматлар оғир касаллиги мавжуд ёки жиддий жароҳатланган, узоққа транспортировка қилиш чоғида алоҳида ёрдамга муҳтож болаларга зарур бўлади.

Педиатрия пациентини транспортировка қилиш билан шуғулланувчи компанияга мурожаат этганда нималарга эътибор бериш керак?

Ташувчи компания митти пациентни керакли муассасага кузатиб борар экан, ерда ҳам, парвоз чоғида ҳам юқори сифатли кенг миқёсли шошилинч педиатрия хизматини кўрсатиш салоҳиятига эга бўлиши шарт.

Агар авиаташувчи болаларга шошилич тиббий ёрдам кўрсатадиган мутахассини тақдим эта олмаса нима қилиш зарур?

Ҳамиша бемор болаларни транспортировка қилишга ихтисослашган компанияларни/агентларни/воситачиларни танлаган маъқул. Ҳатто пациентларни педиатрик транспортировка қилиш имкони бўлмаган жойларда ҳам шошилинч ёрдамнинг барча бўлинмалари ҳаётни таъминлаш бўйича асосий ва кенг спектрли тиббий ускуналар билан жиҳозланган бўлиши шарт.

Кузатиб борувчи беморнинг ёнида бўлиши мумкинми?

Медицинская авиация: транспортировка пациента педиатрии

Агар кузатувчи (ота-онаси, васий, яқин қариндош) транспортировка пайтида ҳамиша бемор ёнида бўлиши табиий ҳол. Қолаверса, агар кассалик локализацияси хавфи мавжуд бўлса, муайян эҳтиёт чоараларини кўриш талаб этилади. Биринчидан, болада титроқ, қусиш каби фақат енгил симптомлар пайдо бўлганда, кузатувчи бемор ёнида бўлиши мумкин, аммо у ҳимоя ниқобини, қўлқоп ва нам юқмайдиган халатни кийиб олган бўлиши даркор. Шахсий ҳимоя воситаларини кийиш ва ечиш учун ўрганмаган одамга четдан ёрдам керак бўлиши мумкин. Боланинг биологик суюқликлари орқали касал юқиш хавфи мавжуд бўлган ҳолатларда, кузатиб борувчига бемор болани даволаш муассасига транспортировка қилиш вақтида ёнида бўлишга рухсат берилмайди.

Жараённи тезлаштириш учун қандай ҳаракатларни амалга ошириш лозим?

Трансферни жадаллаштириш учун масъул шахс (ота-онаси) болалар тез ёрдами етиб келгунга қадар, олдиндан барча зарур ҳужжатларни  тўлдириши зарур бўлади. Касаллик тарихининг нусхалари ўтказилган барча рентгенологик тадқиқотларнинг, яъни рентгенография ва магнитли-резонанс томография (МРТ), сканер қилинган нусхалари билан бирга битта жилдга солиниб, болани кузатиб борадиган бригадага ер устида ёки ҳавода энг яқин госпиталга еткзилгунча топширилиши шарт.

Педиатрия пациенти қай тарзда етказилади?

Транспортировканинг энг яхши усули боланинг аҳволига ва босиб ўтилиши керак бўлган масофага қараб белгиланади. Транспорт бригадаси таркибига педиатр ёки амалиётчи фельдшер-неонатолог, ҳамшира ва шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш мутахассислари киритилади. Ташув қуйидаги шаклларда бўлиши мумкин:

Медицинская авиация: транспортировка пациента педиатрии

  •  махсус педиатрия техника ускуналари билан жиҳозланган ер устки тез ёрдам хизмати;
  • бемор болаларни авиацияда ташиш қаттиқ қанотли самолётларда ва албатта тиббий бригада кузатуви остида амалга оширилиши мумкин. Турли мамлакатларда митти пациентни олиб бориш рухсат эитлган максимал масофани ва ҳаво кемасининг турини белгилаш қоидалари турлича бўлиши мумкин.

Саёҳатга қандай тайёрланиш керак?

Оила аъзолари ва пациент токи транспорт бригадаси етиб келмагунча даволаш муассасасидан чиқиб кетиши тавсия этилмайди, чунки мутахассислар жўнаб кетишдан олдин оиланинг ташивни амалга ошириш тўғрисидаги розилигини олиши зарур.

Фақат пдеиатрия пациента кутаётган жойга етиб келганидан кейингина бригада кузатувчининг бола билан бирга бориши мумкинлиги тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. Бошқача айтганда, ҳукм қандай бўлиши боланинг аҳволига боғлиқ.

Авариявий ҳолатлар содир бўишига йўл қўймаслик учун ота-оналарга зарур ҳолатда болани тибиий самолёт ёки вертолет бортига элтиб қўювчи тез ёрдам машинаси ортидан кузатиб бориши тақиқланади.

Транспортировка пайтида болага шахсий ҳимоя воситаларини (ШҲВ) қўллаш мумкинми?

Йўқ, болалар ШҲВ дан фойдаланмаслиги керак. Ушбу воситалар беморнинг физиологик суюқликларининг атрофдагиларга таъсирини чеклаш учун ишлаб чиқарилган. Амалда болага кийдирилган шахсий ҳимоя воситалари даволашга ҳалал бериши мумкин, шу боисдан болакайга яқинлашиши имконини челайдиган чораларни қўлламаган маъқул.

Транспорт воситалари ва ускуналарга санитар ишлов беришга оид нималар дейиш мумкин?

Зарарсизлантирувчи ускуна мавжуд бўлмаган жойларда тиббиёт биргадаси ускунани ва транспорт воситасини дезинфекция қилувчи воситаларга эга бўлиши шарт. Агар ташувчининг штатида ишлов берувчи ходим кўзда тутилмаган бўлса, бунинг учун четдан экспертларни ёллаш зарур. Бу нарса айниқса беморни вирусларнинг (масалан, Эбол) оммавий тарқалиши содир бўлган жойлардан транспортирока қилинаётган бўлса, муҳим аҳамият касб этади.

Болаларни ҳавфсиз ташишнинг асосий жиҳатлари қандай?

Медицинская авиация: транспортировка пациента педиатрии

Ҳар бир мамлакатнинг транспорт вазирлиги пациентларни ер устида ва ҳавода хавфсиз ташиш қоидаларини ишлаб чиқади. Хусусан, ер устки тез ёрдам машинасида пациентнинг шахсий автокреслосидан фойдаланганва кейин уни чиқитларни утилизация қилиш қоидаларига мувофиқ дезинфекция қилган маъқул. Агар шошилинч ёрдам бригадаснинг замбилидан фойдаланилган бўлса, уни ҳам давлат органлари томонидан белгилангн қоидалар асосида дезинфекция қилиш зарур.

Транспорт воситасида болаларни ташиш учун махсус ускуна мавжудми?

Педиатрия жиҳатидан алоҳида транспорт воситаси – ҳавонинг тўлиқ алмашланишини ёки манфий босимни сақлаб турилишини таъминлайдиган ускуна ҳисобланади. Санитария авиацияси билан шуғулланувчи йирик авиация ташувчилар одатда ўз ҳаво кемаларининг бортида бевосита ана шундай мосламаларни ўрнатган бўлади.

Шошина Ольга

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *