helicopte prepares for training emergency aromedical evacuation course
avia-care2

Tibbiy evakuatsiya

Беморни транспортда ташиш учун санитар вертолётни шошилинч чақиртириш ёки самолётга буюртма бериш унинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам беради. Ҳаво тиббий эвакуацияси жабрланганларни шифохонага етказишнинг энг тез воситасидир.

 

Сизнинг шаҳрингизда жабрланувчилар эвакуацияси ва беморларни ташиш учун тиббий ҳаво кемаларини тақдим этамиз, керакли клиникага чет эл рейсларини ташкиллаштирамиз. Сайт орқали ёки телефон орқали қўнғироқ қилинг. Вертолёт дарҳол йўлга чиқади.

 

Қачон тиббиёт вертолёти билан шошилинч эвакуация қилиш талаб этилади?

 

  • Травмалар, хавфли жароҳатлар, кимёвий ва термик куйишлар, суякларнинг синиши.
  • Ҳаёт учун муҳим органларнинг ёки томирларнинг зарар кўриши, кучли қон йўқотишлар.
  • Асаб, нафас олиш, қон айланиши тизимларининг бузилиши.
  • Анафилактик шок.
  • Қандли диабет ҳолатидаги гипергликемия.
  • Турли характердаги чидаб бўлмас жисмоний оғриқлар.
  • Музлаш, электр токи уриши.
  • Бўғилиш хуружлари, эпилептик хуружлар, ўпка шишиши.
  • Гипертоник кризлар.
  • Бошқа инсонларга ва беморнинг ўзига хавф туғдирувчи психик бузилишлар.
  • Захарланиш, перитонит.
  • Туғиш, ҳомиладорликнинг узилиши хавфи.
  • Инсульт. Инфаркт миокарда.
  • Тромбоэмболия.
  • Оғир жигар ва буйрак етишмовчилиги.

Тиббиёт авиацияси

Тиббиёт авиацияси нафақат катталарга, балки болаларга ҳам кечиктириб бўлмайдиган ёрдамларни таъминлайди. Агар бола жабрланса, зудлик билан реакция қилиш талаб этилади, чунки ривожланаётган организмда барча жараёнлар мукаммал эмас.

Болага шошилинч равишда тиббий ҳаво кемасини чақиртириш ҳолатлари – бу:

  • Тутқаноқлар.
  • Комотоз ҳолат.
  • Эпилептик хуруж.
  • Ҳушдан кетиш, шок ҳолати.
  • Тўсатдан юрак қон томир етишмовчилиги.
  • Қандли диабет ҳолатидаги гипергликемия.
  • Астматик хуруж, стенознинг барча турлари.
  • Ўпка шишиши.
  • 40 градусдан юқори ҳарорат, инфекцияли иситма.
  • Силла қуриши, тўхтовсиз қусиш.

Ҳаво эвакуацияси – бу ҳар доим ҳам беморларни ташиш эмас.  Баъзида ҳаво эвакуацияси туғиши бошланган ёки ҳомиладор аёлларга ёки курсига боғланиб қолган ногиронларга талаб этилади. Тиббиёт вертолётининг ўрнини қуйидаги ҳолатларда ҳеч нарса боса олмайди:

– ҳомиладорлик оғир кечиши,

– тўсатдан қон йўқотиш,

– ҳомилани ўраб турувчи сувлар эмболияси,

– преэклампсия,

– барвақт туғилган бола.

Accident
avia-care1
aviacare6
avia-care

Шошилинч ёрдам керакми?

Тиббиёт ҳаво кемасини ҳозироқ чақиринг! Боғланиш учун маълумотлар сайтда берилган!

Беморларнинг санитар ташилиши даврий равишда режага асосан ўтказилади. Агар истиқомат қилаётган мамлакатда муайян касаллик даволанмаса, беморни замонавий жиҳозлар ва дориларга эга ривожланган клиникалар мавжуд бўлган чет давлатига олиб борилади. Кўпинча самолёт билан ташиш қуйидагилар учун амалга оширилади:

  • органлар ва тўқималарнинг трансплантацияси,
  • саратон касалликларини даволаш,
  • офталмология, нейрохирургия операциялари,
  • илик трансплантацияси,
  • таянч ҳаракат тизими касалликларини даволаш,
  • кардиохирургия,
  • беморнинг яшаш жойида даволанмайдиган ҳар қандай йўналишдаги оғир сурункали касалликлардан шифо топиш.

Баъзида махсус самолётлар бой одамлар томонидан оғир ҳолатда эмас, балки бошқа шаҳарда текширувдан ўтиш ва умумий саломатликни яхшилаш учун ёлланади.

Тиббиёт туризми алоҳида ёндашув ва юқори даражада хизмат кўрсатишни талаб этади.

Тиббий эвакуация тўғрисида ким қарор қабул қилади?

– қутқарув ходимлари,

– фалокат ҳудудида жабрланувчининг ўзи,

– беморнинг қариндошлари

– беморнинг даволовчи шифокори.

Транспортда ташиш турлари

Санитария авиацияси турли хил транспорт воситаларини ўз ичига олади:

Тиббий вертолётни жабрланувчининг жойлашган жойига чақириш – касалхонага этказиб бериш.

Бошқа бир шаҳарда ёки чет давлатда даволаниш учун махсус самолёт режали ижарага олиш.

Реанимация автомобили кириши учун юк самолётига буюртма бериш.

Авиакомпаниянинг мунтазам рейслари орқали саёҳат қилиш (оддий самолёт кабинасида ётишга мўлжалланган жой ташкил этиш).

aviacare5
cargo4

Санитария авиацияси турли хил транспорт воситаларини ўз ичига олади:

AVIAV TM (Cofrance SARL) талаб қилинадиган форматдаги самолётларни етказиб беради ва бошидан охиригача сафарни ташкиллаштиради.

  • Парвозлар ҳудуди чексиздир. Дунёнинг ҳар қандай нуқтасидан фавқулодда эвакуация қиламиз. Вертолёт тоғларда, ерга, сувга, яхталарга, муз устида ва қорга, бинонинг томига қўниши мумкин. Тиббий самолётлар дунёдаги ҳар қандай зарур клиникага исталган йўналиш билан йўл олишга тайёр.

 

  • Тиббий ҳаво кемалари ётиб қолган беморларни ташиш учун энг яхши воситадир. Самалётлар ва вертолётлар бортлари ичида ўз реанимациялари, бемор ҳаётини оғир ҳолатларда таъминлаб турадиган ва парвоз мобайнида зарур ҳолатларда амалиёт ўтказишга имкон берувчи замонавий жиҳозларга эга.

 

  • AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси тиббий рейсларни ўтказиш билан бирга бемор ва унга ҳамроҳлик қилувчи кишилар учун чет давлатга сафар қилганда визалар ва суғурталарни расмийлаштиради, керакли мутахассисликка эга шифокор билан таъминлайди, зарурат бўлганда беморнинг яшаш манзилига бошқа давлатдан мутахассиснинг келишини ёки масофадан туриб маслаҳатлашишни амалга оширишни таъминлайди. Ётиб қолган беморларни самолётда ташиш сафар қилишга монеълик бўлмаган ҳолларда амалга оширилади.

Қандай ҳолларда тиббий ҳаво кемаси халос бўлишнинг ягона воситаси бўлади.

  1. Агар қуруқлик транспортида ташиш бемор ҳаётига хавф туғдирса.
  2. Агар бемор жуда оғир аҳволда бўлса ва вақтнинг ҳар бир сонияси қимматли бўлса.
  3. Агар жабрланган тез ёрдам машинаси бора олмайдиган жойда бўлса (ёки у ерга боришга жуда кўп вақт талаб этилса)
  4. Агар ҳодиса кўлами ҳаво транспортининг қўшимча ёрдамини талаб этса.
  5. Ҳар қандай шаклдаги шошилинч эвакуация ҳолатида: кимёвий, радиация, гидродинамик ҳодисаларда ва б.)

Тиббий рейсни ташкиллаштириш

Дунё бўйлаб беморларнинг ҳаво транспортида ташиш  – AVIAV TM (Cofrance SARL) фаолиятининг етакчи йўналишидир. Тиббий самолёт ёки верталёт билан саёҳат қилиш рад этиб бўлмайдиган афзалликларга эга.

  • максимал тезлик,
  • тиббий бригаданинг аниқ тартибли иши,
  • бемор учун бортда қулай шароит,
  • конфиденциалликка қатъий риоя этилиши,
  • парвозларнинг юқори даражада хавфсизлиги,
  • шахсий жадвал – авиакомпания графигидан мустақиллик,
  • дунёнинг исталган аэропорти қўниш имконияти,
  • зарур йўналишли шифокор билан таъминлаш: реаниматолог, парамедик парамедик, нейрохирург, акушер-гинеколог, жарроҳ, кардиолог,
  • салондаги замонавий тиббий ускуналар,
  • аэропортда бир дақиқага ҳам кечикиштирмаслик,
  • беморнинг даволанишга ишонишига ёрдам берадиган эҳтиёткорона муносабат.

Санавиация – бу беморнинг имкониятларини кўпайтирувчи фойдаланиш мумкин бўлган замонавий хизмат.

Нима учун AVIAV TM (Cofrance SARL)га мурожаат қилиш лозим?

  • Бу тиббиёт авиацияси соҳасида 10 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган француз компаниясидир.
  • Бутун дунё бўйлаб фойдаланиш имконияти: 117 мамлакатдаги офисларимиз ва тезкор алоқа учун тўғридан-тўғри телефон рақамлари мавжуд.
  • Юз фоиз парвозлар хавфсизлиги: AVIAV TM (Cofrance SARL) компанияси Wyvern Ltd., ARGUS International, Avinode нуфузли халқаро ташкилотлар аъзосидир.
  • Замонавий чақириш хизматлари: вертолётга онлайн тарзда буюртма бериш ёки тез ёрдамимизга тезкор қўнғироқни амалга ошириш, -бир неча дақиқадан сўнг самолёт парвозни амалга оширади.
  • Буюртма қилишнинг қулай шарт-шароитлари: вертолётлар учун ҳеч қандай қўшимча харажатлар, – авиаброкер санитария базалари баҳоси бўйича ишлайди.
  • Самолётнинг исталган моделини танлаш (сафарга олдиндан тайёргарлик кўриш билан): ҳар хил турдаги ўн минг самолётлардан иборат база.
  • Шахсий саёҳат менежери билан таъминлаш.
  • Оғир беморларни олиб кетиш “ётоқдан ётоқгача” амалга оширилади.
  • Барча саволлар бўйича куну тунлик қўллаб қувватлаш линияси.
  • Дунё бўйлаб клиникалар билан тўғридан тўғри ҳамкорлик, исталган тиббий ташкилот билан тезкор алоқа ўрнатиш имконияти.

AVIAV TM (Cofrance SARL)га мурожаат қилинг, биз албатта ёрдам берамиз!

aviacare7
cargo5